Ўғил фарзанд

02:24 / 03.12.2020 | Munira | 642
Ассалому алайкум! Қизлар ота-онасини жаннатга киргизади деб ўқигандим. Агар аёл фақат ўғил фарзанд кўрсачи? Ўғил болалар ҳам агар солиҳ фарзанд бўлса ота-онани жаннатга киргизадиган фарзанд бўлиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаннатга киритилиши ҳақида айтилмаган. Аммо ажри савоби улуғ бўлади албатта. Валлоҳу аълам!