Гуноҳ эмасми?

02:21 / 03.12.2020 | Oydin | 530
Ассалому алайкум! Фарзандларимга мушук олиб берган эдим. Кичигим 2,5 ёш жуда уни қийнаб ташлади, жавобига мушук ҳам уни оёқ-қўллари, юзларини тилиб ташлади. 1ойча уйда сақладим мушукни. Кейин ахлат хона ёнига ташлаб келдим, чунки е ерда ишчилар бор эди. Чиқарвормасам бўлмади, бошқа иложим қолмади. Мушукка озор бериб қўймадимми? Гуноҳ иш қилиб қўймадимми? Охират савол-жавоби борлиги учун дилимга ғашлик кирди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз озордан қутқаргансиз, мушикни ҳам болани ҳам. Гуноҳ бўлмайди, иншааллоҳ. Бошқа кишига бериб юборганингизда янада яхши бўларди. Валлоҳу аълам!