Ассалому алайкум! Куз фаслининг салқин кунлари ҳам бошланди. Икки ўғлим мактабда ўқийди. Болаларим иммунитетини ошириш учун қандай табиий усуллардан кўпроқ фойдаланганим маъқул?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу мақсадда қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин. Уйни тез-тез, қисқа муддатларга шамоллатинг. Оддий бош пиёзни арчиб, қоқ ўртасидан икки бўлиб, хоналарнинг токчаларига қўйиб қўйинг. Рационда пиёз, саримсоқ, лимон, хантал, седана, асал, қалампирмунчоқ истеъмоли доимийлигига интилинг. Кечасига болаларингиз пайпоқчалари ичига хантал кукуни (1 ош қошиқдан) солиб кийгизиш ҳам яхши наф беради. Шу ўринда ўсимликлардан олинган ИММУНОТОН, ЭХИНАЦИЯ тиндирмаларини ҳам бемалол ишлатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.