Ассалому алайкум ҳақида

21:39 / 08.12.2020 | Gulzoda | 659
Ассалому алайкум! Одатда Бизда ёши кичиклар саломни бошлашмагунча ёши катталар кутуб турадилар ва ёки ёши катталар саломни биринчи бўлиб берсалар хам ёши кичиклар ассалому алайкумга яна ассалому алайкум деб жавоб беришади. Сабабини сўрасам ёши катта кишига алик олмасдан салом бериш керак акс ҳолда ҳурматсизликка ўхшаб қолади дейишди. Назаримда ассалому алайкум ва ва алайкум ассалом кўпчилик назнида фақат ҳурмат ва одоб маъноларини англатади. Бу сўзлар Исломда яна қандай маъноларни билдириши хақида айтсангиз. Ва биз ёши кичиклар ассалому алайкумга ва алайкум ассалом деб жавоб беришимиз жоиз бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ассалому, салом бу тинчлик, саломатлик маъносини англатади. Шунингдек Салом, Аллоҳнинг исмларидан биридир. Ассалому алайкум дегани сизга тинчлик, саломатлик тилайман, сизга тинчлик бўлсин, деганидир. Сиз айтган ҳолат бизда урфда бор. Шаръан кичикларга салом бериш жоиз, кичикларнинг алик олиши ҳам жоиз. Зотан икки саломнинг ҳам, аликнинг ҳам маъноси бирдир. Инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммадан аввал салом берардилар. Ким у зотга ўхшашни истаса, каттаман, кичикман, деб ўтирмай, суннат амалига шошилади. Валлоҳу аълам!