Зино ҳақида

09:13 / 09.12.2020 | Agatha | 729
Ассалому алайкум! Тўйдан олдин зино қилган эркак пок қизга уйланиши мумкинми? Бир танишим қизга зино қилганини айтмасдан уйланмоқчи.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зино гуноҳи кабира. Уни қилган одам бу нарсани ҳеч кимга ошкор қилмай сир тутиши керак. Зинокор пок аёл билан турмуш қурса, никоҳи дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!