Исириқ ва Қалампир

09:10 / 09.12.2020 | Behruz | 499
Ассалому алайкум! 1)Қалампир ва исириқни аралаштириб тутатиш ҳақида ва қалампирни сувга солиб қайнатиб уйларга сепиш ҳақида нима дея оласиз? 2) Бу орқали жинлар уйдан чиқиб кетадими? Илтимос агар иложи бўлса шу саволни телеграм тармоғига ҳам юборинглар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бунақа нарса шариатда йўқ. Агар бирор ҳодисага сабаб бўлади ёки бирор нарсанинг олдини олади, деган эътиқодда қилса ширк бўлади. Вирусларни ўлдириш мақсадида қилиш бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!