Уйқудаги нотинчлик

09:41 / 19.04.2017 | Савол | 1585
Ассалому алайкум! 3-4 йилдан буён, кечаси уйқумда тиш ғижиллатаман, ҳатто кучли товушдан ўзим ҳам уйғониб кетаман. Бўйнимни орқа қисмига оқ темиратка сифат доғлар пайдо бўляпти, бошим, бўйним, елкам аралаш кўп оғрийди, оғриқ гоҳида ўта кучли бўлиб кўзимни очолмай қоламан. 2 ойдан бери бошимни ўрта қисмидан озгина жой ва курагимни ўртасида ҳам озгина жойда хар куни қичишиш бўляпти. Ҳозир юртимдан узоқдаман, шифокорга учрашолмайман, илтимос ёрдам беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аслида паразитолог-инфекционистга учрашишингиз даркор. Модомики, йирокда экансиз хозирча куйидагиларни қўллаб туришингиз мумкин:

Вермокс 1 таб х 2 махал 3 кун ичилади, 13 кун ўтиб такроран шу курс кайтарилади. (Сариқ касал — гепатит ўтказган бўлмасангиз! )
Қора седана ёғи (Масло чёрного тмина) 2 чой қошиқдан х 3 махал овқатдан 30 дақиқа аввал ичилади, 2 ҳафта мобайнида. 13 кунлик танаффусдан сўнг такрор қилиш лозим бўлади.
Оғриқ соҳаларига Кефентек пластирь (ёпиштиргич) қўйиш мумкин. Бир марта қўйилгани эртасига олиб ташланиши ва янгиси ёпиштирилиши лозим.
Чала пишган тухум, сут, гўшт, дудланган ва хом балиқлар (суши, хе), кўкатлар истеъмолида эхтиёт бўлинг. Уларни яхши пиширилган ҳолатда, кўкатларни эса тузли сувга 15 дақиқага бўктириб қўйиб, сўнг ювиб ишлатганингиз маъкул ечимлардан бўлади. Шифо берсин