Қўшничилик

08:57 / 09.12.2020 | Dilafruz | 452
Ассалому алайкум! Ён қўшним бор, кўчиб келганимизга 3 йилча бўлиб қолди. Бошида яхши салом алик қилардик. Ижарада турганим боис бизни менсимасдек муомала қиладиган бўлишди. Майли дедим буни қаричиликка йўйдим. Ўзим тенгқур қўшниларимга ман ҳақимда бўҳтон ёғдиришди, уларни ман билан юрмаслигини айтишди. Кўп шунга ўхшаш гапларни эшитганимдан сўнг, чидай олмадим, қаттиқ урушдим. Аллоҳ кифоя қилсин дедим. Шундан бери тескаримиз. Бу ишим гуноҳми? Агар яна гапирсам оёқости қилишади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ учун орани ислоҳ қилинг. Ёмонлик қилса ўзига. Шариатда қўшнининг ҳаққи улуғ. Ажаб эмас сизнинг яхшилигингиз ҳидоятига сабаб бўлиб қолса. Валлоҳу аълам!