Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 6 йил бўлди. Қайнонам билан чиқиша олмайман. Ҳар куни жанжал қиладилар, кичкина нарсалардан катта айб қидириб жанжал қилишни бошлайдилар. 2 та қизлари бор, қизларига телефон орқали ҳар куни мени ёмонлайдилар. Тўйиб кетганимдан турмуш ўртоғимга "мен билан ажрашинг, менга уй олиб беринг, бошқа хотинга уйланиб яшанг", дедим. Жанжал, уришлардан жуда ҳам чарчадим, ҳаётдан тўйиб кетдим, тинч яшашни хоҳлайман.
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ақл-фаросатингиз қайнонангизники билан бир хил эмас. Эҳтимол қайнонангизга невропатолог ёрдами, балки психотерапевт ёрдами керакдир. Агар шундай бўлса у ҳолда сиз ўзингизни қайнонангиз билан тенглаштирманг. У носоғломлик юзасидан бундай қилаётган бўлса сиз соғломсизку. Хафа бўлишга ўрин йўқ. Ёши катта бўлганида ёки климакс даврида кўп аёлларда соғлигида ўзгаришлар бўлиб туриши мумкин. Буни инобатга олиб ўзингизнинг ишларингизни бажариб, ҳаёлларингизга ҳар нарсани келтириб ўз асабингизни бузманг. Бундай ҳолатлар кўп бўлиб туради. Тўғри баҳолашга ва эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!