Идда сақлаш

09:35 / 09.12.2020 | Madina | 581
Ассалому алайкум! Холамларни эрлари ўлганларига декабр ойида 4 ой бўлади. Ёшлари 62 да. Эрларига идда сақлаяпти. Кўчага чиқиш мумкунмас экан. Тоғамларни мазалари йўқ. Охирги кунларини яшаяпти. Уларни кўргани ҳам чиқолмаяптилар. Иддам ҳали тугамади деб. Бунақа вазиятда нима маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Заруратда, жумладан яқинлари шу каби ҳолатга тушиб қолганида кўпчиликка кўринмай маҳрамлари билан бориб келиш жоиз. Валлоҳу аълам!