Ассалому алайкум! Отам 39 ёшда, уч йилдан бери бир томонида қалтираш бор. Ўтирганида белдаги, тосдаги оғриқ зўраяди, ётса камаяди
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда албатта вертебролог-невролог шифокорга кўрсатиш лозим бўлади. Айни белгилар умуртқалараро нерв толалари эзилиши (переферик шикастланиш), оёқда ўтказилган инсульт (бош мияда қон айланиши бузилиши асорати), Паркинсонизм ва бошқа ҳасталиклар ҳамроҳ белгиси сифатида намоён бўлаётган бўлиши мумкин.Шундай экан, кечиктирмай зарурий соҳа МРТ текшируви, тос-сон бўғими рентгенографияси ўтказиш даркор. Жараён зўраяверса кейинчалик бавл ва катта ҳожатни тутолмай қолиш асоратлари юзага келиши мумкин. Аллоҳдан шифо тилаган ҳолда яна бир бор тезроқ текширувларни бошлашингизни илтимос қилардим. Валлоҳу аълам!.