Аллергия

13:13 / 19.04.2017 | Савол | 1545
Ассалому алайкум! Исмим Салоҳиддин. Ўз-ўзидан баданимда қизил тошма тошиб, қичишяпти. Бу ҳол иссиқ хонада кўп рўй бeряпти, кунига 6-7 марта. Маслаҳат бeринг. Олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг аввало оддий қайнатилган сувни кўпроқ (2литр кун давомида) ичинг. Фильтрум таблеткасини 3донадан кунига 3 маҳал овқатдан сўнг қабул қилишни бошланг.Унутманг, бу вақтинча наф беради, тезроқ аллергологга учрашиб,тошмаларнинг асл сабабини аниқланг, шундагина бу ҳолатдан батамом фориғ бўлишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.