Гуруҳли ўйинлар

17:03 / 22.11.2020 | Aisha@ | 567

Ассалому алайкум! ! Ўғлим 7 ёшда. Дарсларини қилиб бўлса 40 дақиқага телефон бераман. Аммо яқиндан бери уйимизда wifi борлиги учун қайнисинглимнинг ўғли уйимизга келиб соатлаб телефон ўйнайди. Ўғлимга гуруҳ билин ўйналадиган жангари ўйинларни ўргатиб қизиқтириб қўйган. Озгина вақтгача индамадим. Аммо бу ўйинлар зарарли деб ҳисоблайман. Шу тўғрими? Фарзандимни бундай муҳитдан қандай олиб чиқай? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ундай ўйинларга қарам бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ ўзи қизиққан тўгаракларга, спортга йўналтиринг. Бўш вақти қолмаса ўйинга қизиқиши кучаймайди. Реал ҳаёти мазмунсиз одамларда қарамликлар кучли бўлади. Валлоҳу аълам!