Ассалому алайкум! Менинг ҳайз куним 7 кун, лекин 7-куни деярли қон кўрмайман. Масалан бомдод вақти бирон нарса қўйсам, пешин вақтида ҳам ҳеч қандай суюқлик кўрмаслигим мумкин. Лекин оқ суюқлик келмаган бўлади. Шунда ғусл қилиб намоз ўқий бошлайман. Лекин ғусл қилганимдан сўнг 1 намоз вақти ўтгандан кейин лойқа, жуда оч ранг, тишнинг кири ранглигида жуда оз миқдорда суюқлик келиб қолади. Кейинчалик оқ суюқлик келади. Кейин яна қайта ғусл қилиб намоз уқийман. Лекин кўпчилик ундан олдин келган суюқлик ҳайзга ўтмайди дейишяпти. Ўзим ҳам жуда иккиланиб қоламан. Чунки орада анча вақт ҳеч нима келмаганига, оқлик кўрмасимдан олдим ғусл қилиб намоз ўқиб қўяман. Кейин эса айтган вазиятим бўлиб қолади. Уни ҳайз деб ҳисоблайми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз ҳисобланг. Валлоҳу аълам!