Ҳасад

02:47 / 16.12.2020 | Нигора Акрамова | 826
Ассалому алайкум! Синглимни тушган жойи яхши эмаслигидан, айниқса қайнонаси ўтказаётган зулмлари 12 йилдан бери ҳисобсиз. Қайтиб келган қайнсинглиси ҳам шу аҳвол. Оиласини мухити жуда оғир, лекин синглим ибодатда зикр, дуо, намоз, нафл намозларни иложи борича кўп қилиб, Аллоҳдан дуо қилиб сўрашда давом этяпти. Синглим у уйга келин бўлиб тушганида улардан ҳали ҳеч ким намоз ўқимас эди, лекин синглимни кўришиб улар ҳам бошлашди. Аммо синглимни устидаги зулмлар камаймаяпти. Синглим ҳатто тузалмас касаллар ҳам орттириб олди асабларидан. Энди синглим қайнонасини ва уйидагиларни намоз ўқиса ёки ўзи қилган ибодатларини улар ҳам қилса ғашлиги келиб, ичи қоралиги келаётганини айтди. Синглим бу бўлаётган қалбидаги ичи қоралигидан хавотирда бўлиб, гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми дейди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар гумонни яхши қилиш керак. Инсоннинг ёмон жиҳати кўринганида ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қилмоқ лозим. Валлоҳу аълам!