Сизлар билан танишсам бўладими?

13:58 / 13.03.2017 | Савол | 1698
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли, сайт маъмурияти. Сизларнинг Аллоҳнинг розилигини топмоқлик ниятида қилаётган хайрли ишларингизда Яратганнинг ўзи ёрдамчи бўлсин. Устозимиз Шайх ҳазратларини ўз раҳматга олсин. Мана шундай илм манбаларини ўзларидан мерос қолдириб, садақаи жория қолдириб кетдилар. Бу улкан ишларнинг савобини ўзи кўпайтириб беришини сўраб, дуодамиз. Сиз қадрдонлар билан юзма-юз кўришишликнинг ҳам имкони борми? Сизларнинг дуоларингизни олиб, ҳазратимизни соғинганимизда сал бўлса ҳам шогирдларини кўриб, кўнглимиз таскин топса деган умиддаман. Сизлардан илтимос, электрон манзилимга маълумотларни ёзиб юборсангиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фейсбукда муслимаат.уз сайтининг саҳифаси бор. Ўша ерда хабарлашишингиз мумкин