Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда фаҳш расмлар жуда кўпайиб кетган, албатта бу ачинарли ҳолат. Айрим инсонлар бошқа мақсадда ижтимоий тармоқларга кирсада ноилож турли туман суратлар чиқиб келади ва иймони заифлар кўз зиноси қилиб қўйишади. Кўз зиносига қарши дуо, суралар мавжудми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша заҳоти кўзни тийиш, тавба қилиш ва истиғфор айтиш керак. Дуодаги эътиборли нарса албатта махсус сўзларни қайтариш эмас, унинг юракдан чиқишидир. Шунга чин юракдан дуо қилаверинг. Валлоҳу аълам!