Менга тўғри йўл кўрсатинг

02:59 / 16.12.2020 | Bibixojar | 1777
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз Аллоҳ бизларга тўри йўл кўрсатганингиз учун ажру савоблар билан сийласин. Ёшим 22 да бир ёш ўғилчам бор хозирда яна фарзанд кутяпман. Мен Қурон ўқишни биламан ҳали ҳатм қилмадим. Секин бўлса ҳам қоидалари билан жойига қўйиб чиройли ўқишга ҳаракат қиламан. Намоз ўқишни ҳам жуда яхши биламан ёшлигимда ўрганганман Намозни суралари дуоларини ҳам беҳато чиройли қилиб ўқийман. Амма порасидаги ояти кичик намозга қўшиб ўқиладиган сураларни ҳам ёд олганман. Жудаям кўп дуолар зикрларни ҳам энг яхшиларини ёд олганман. Саловатларни истиғфорларни ёдлаган ман. Ҳуллас озми кўпми диндан хабарим бор. Жудаям яхwи китобларим бор ўқиганман. Ҳалолни ҳаромдан яхwини ёмондан ажратаман. Суннат амалларга эргаwиwга ҳаракат қиламан. Ширк бидат ҳаммасини ажратаман.Кўчага зарурат юзасидан чиқаман хижоблиман серял теливизир кўрмиман қўшиқ эwитмиман. Телефонимга ҳам фақат Қурон сураларию ҳадисларни ёзганман эwитиw учун. Лекин мендай амалсиз гуноҳкор бандани Аллоҳ кечирсин Дангасалик мени енгяпди енгиш билан бирга қалбимни қулуфлап ғам ташвиш бас васаларга олиб келяпти. Бу ёзганларимни минг хижолат билан алам билан уят билан ёзяпман. Билганларимга амал қилолмаяпман. Намоз ўқий олмаяпман Қурон ўқимаяпман Зикрлар қилмаяпман фарзандларим Қорию қурро Илимлик олимлар имомлар бўлишларини Жаннатларда тож кийдирадиган Дин йўлида юрадиган илимлик қорилар бўлишларини хохлеман бунинг учун Ўзимни ўзгартиришим жудаям кўп Қурон ўқишим МП3 Қурʼонни ҳам эшитиб фарзандларимга уларни қонларига Қурʼонни сингдиришим керак чунки фарзандлар биринчи тарбия илимни она қорнидан олишади биринчи устоз оналар бўлишади мен фарзандларим таниқли Аллоҳ йўлида илим изледигон қорилар олимлар бўлишларини хохлеман лекин мен ўзим амалсизман. Қория Солиҳа Тақводор аёл бўлишни Қурон Мусобоқаларида қатнашишни ҳоҳлеман Илимлик тақволи аёлларга ҳавасим келади мен улардек бўлолмаяпман. Мен жуда дангаса қалби ўлик аёлга ўхшеман. Эртага албатта намоз ўқийман тахажжудларга тураман 1 пора Қурон ўқишга ҳаракат қиламан кунлик зикрларни бажараман Қурон тинме эwитиб юраман дейман бу учун wароит бор менда лекин қулимдан келмеди озгина вахт утиб аввалгидек қалбим хичнарсани хис қилме қолади гўёки ўлик қалбим. Қулуфланиб хичнарса хис қилме дангасалик билан бемазмун кун ўтказаман. Аслида Солиҳа аёл деб менга уйланган турмуш ўртоғимни ҳам ишончини оқламаяпман Улар мендан фарзандларимизни қори олим қилиб тарбиялашимга ишонадилар чунки она биринчи устоз бўлади дийишади. Мен эса бирорта амални бажармиман. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан мени Аллоҳ йўлида дуо қилинглар қулфланган қалбимни Аллоҳ хидояти билан уйғотсин. Айтинг бу ўлиб бораётган хичнарса хис қилмас рухимни қандай дуолар билан даволасам бўлади. Аллоҳга қиёматда нма дейман дўзахга шармандаларча ташланишдан қўрқяпман. Қиёматда сарвари коинот Пайғамбаримиз мени танимасдан ўйиб кетишларидан шафоатларидан махдум бўлишдан қўрқяпман Аллоҳим мени қиёматда шармандаларча дўзахий деб эʼлон қилишидан қўрқяпман. Нима қилсам тақволи Солиҳа аёл бўламан виждоним қийналяпти қалбим хис қилмаяпти хичнарсани Менга ёрдам беринг хозир илимлик Инсонларни маслаҳатларига танбеҳларига жуда мухтожман. Тақволи аёл бўлиш учун намозларда Қуръонда зикрлардан давомий бўлиш учун нима қилай. Қандай йўл тутай виждоним қийналиб уялиб кетяпман. Ҳаётим бемазмун. Бунинг учун бирор истиғфор дуо борми? Тўғри йўл кўрсатинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорнинг кўригидан ўтинг. Балки соғлиқда муаммо бордир. Ёш болангиз бор, ҳомиладор экансиз. Қон ва витаминлар камайса, одам шундай бўшашиб қолади, ўзини дангаса деб ўйлаши мумкин. Ишни тавба ва истиғфордан бошланг. Шуларни кўпайтиринг ва узун муддат қилинг. Натижаси бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!