Етим ҳаққи

20:54 / 19.04.2017 | Савол | 1139
Ассалому алайкум! Етим ҳаққи тўғрисида берилган саволни ўқиб бир савол туғилди. Биринчи турмуш ўртоғим вафот этди. Бир қизим билан иккинчи марта турмуш қилдим. Қизимга боқувчисини йўқотган деб нафақа пули олардим. Турмуш ўртоғим ҳеч қачон пул ҳақида қизиқмаганлар ва менда шу пулга эҳтиёж туғилмаганди. Шунинг учун шу пулни ота-онам ишлатиб юришган. Улар қизимни ҳаққини аниқ ҳисоб килиб бергани яхшими ёки қизимни тўйида тўёна билан рози қилса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аниқ ҳисоб қилиб қайтаришлари керак. Бу қизингизни ҳаққи, уни тезроқ жойига қўйиш лозим. Тўёна эса, ўзларидан чиқадиган совға, унинг ўзининг ҳақи бўлган бу пулга алоқадор ери йўқ. Валлоҳу аълам!.