Таҳажжуд

23:16 / 16.12.2020 | Солиха | 621
Ассалому алайкум! Овсиним яқинда бамдод ва ҳуфтон намозларини ўқишни бошладилар. Пешин, аср, шомни ҳам ўқийман дедилар. Лекин бамдод, ҳуфтон намозларимни ўқиб ва яна таҳажжуд намозини ўқисам мумкинми деб сўраябдилар. Бир таниши овсинимга " аввал 5 вақт намозни тўлиқ ўқиб, ундан сўнг таҳажжуд ўқилади" деганмиш. 5 вақт намозини тўлиқ ўқимаган инсонга таҳажжуд ўқишлик мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таниши тўғри айтибди. Беш вақт намоз фарз, таҳажжуд эса нафл. Фарзни ташлаб нафлни қилинмайди. Валлоҳу аълам!