Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Душанба ва пайшанба куни рамазон ойида қазо бўлган рўзаларимни тутяпман. Шайҳ Ҳазратларининг маърузларини бирида эшитган эдим Шаъбон ойида тутилган рўзангиз учун Навайту....совма шаҳри шаббона деб ният қилинади деган эдилар. Мен ҳозир ниятда Совма шахри рамазона деб ният қиляпман, чунки рамазон қазосини тутганим сабабли. Агар нафл рўза бошқа ойларда тутилса ўша ой номи қўйиб айтиладими?
– Ва алайкум ассалом! Муҳим бўлгани ниятни қалбда қилиш. Қалдбан қайси рўзани тутаётганингизни аниқ қилиб қасд қилиш. Тилдаги ният эса мустаҳаб. Ниятни албатта арабча қилиш шарт эмас. ўзбекчада қилиш ҳам жоиз. Рамазонники рамазон, қазони қазо, нафлни нафл деб ният қилинади. Валлоҳу аълам!