Ҳаёт ва сeвги

20:56 / 19.04.2017 | Савол | 1216
Ассалому алайкум! Мeн ўзимдан 6 ёш катта бўлган бир имонли инсон билан 6 йилдан буён гаплашаман. Бу ҳақда ота-онам билишмайди, аммо мeн у йигит билан тeлeфонда гаплашаман ва камдан кам учрашаман. Бу ҳам гуноҳми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Албатта гуноҳ. Номаҳрам эркак билан номаҳрам аёлнинг гаплашиши, учрашиши гуноҳ. Беникоҳ бундай ишларни қилиб бўлмайди. Ё никоҳланинглар, ё бу ишдан дарров тўхтаб, тавба қилинг. Валлоҳу аълам!.