– Ва алайкум ассалом! Эрининг акаси эканлиги эътиборидан қайиноғани ака дейиш жоиз. Ҳаттоки бегона, номаҳрам одамни ака дейиш бор. Аллоҳ таоло мўминлар бир-бирларига биродардирлар дея Қуръони каримда эълон қилган. Бутун мўмин мусулмонлар бир бирларига “ахи филлаҳ, ухти филлаҳ” яъни Аллоҳ йўлидаги акам ёки синглим, деб мурожат қилади. Номаҳрамга ака дейиш гуноҳ деган гапни қаердан олдингиз? Валлоҳу аълам!