Компютер ўйинлари

15:34 / 27.11.2020 | surayyo | 499

Ассалому алайкум! 12 ёшли укам бор. Ўзи жуда иқтидорли, мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Лекин икки йилдан бери жуда кўп компьютер ўйнайди. Биз унга гапирсак жуда асабийлашиб қичқириб беради. Отам "ўйнайверма", десалар ҳам тўхтамайди. Яқинда копьютерни кодлаб қўйган эдик, жаҳли чиқиб йиғлади. Ўзи динимизга қизиқади, лекин охирги вақтларда намозга, тасбеҳ айтишга қизиқмай қўйди. Интернетдан, ҳар хил ўзи танимаган одамлар билан ҳам ўйнай бошлади. Илтимос, ёрдам берин! Қандай йўл тутайлик?


Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! 12 ёш ўтиш давридир. Бу даврда болани қайси йўналишга йўналтиришингиз катта аҳамиятга эга. Унга бирданига тақиқ қўйсангиз, янада қайсарлиги ошиб кетиши мумкин. Шунинг учун ўйин учун маълум соатларни белгилаб қўйиш, шу билан бирга турли ўзи қизиққан тўгараклар, қўшимча дарслар билан банд қилиш керак. Валлоҳу аълам!