Тирноқ олиш
21:39 / 19.04.2017 |
Савол |
1628
Ассалому алайкум! Тирноқ олиш суннат деб ўқидим. Олганда маълум бир кетма- кетликка риоя қилиш ҳам суннатми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш ва Мисъаб, ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!.