Ассалому алайкум! 1 та тортга қанчадир қаймоқ кетсада ўшандан крем тайёрласам дейлик ўша тортга безаганимдан 1 пиёла ошиб қолса уни бошқа тортга суртиб юборсам ёки ўзимизга нимадир пиширсам бировни хаққини еган бўлмайманми? Ичига мевалар ҳам соламан, баъзида 1, 2 кусок мева солаётиб болларим сўраб қолса 1 тишлам дейлик берсам биров хаққини еган бўлмайдими фарзандларим? Бировни ҳаққидан қўрқаман, айниқса болларимга ҳалол бўлсин дейман.
– Ва алайкум ассалом! Агар масаллиғини мижоз берган бўлса ёки масаллиғига пул берган бўлса, эгасининг рухсатисиз бу нарсаларни тановул қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!