Ташаккурнома!

21:43 / 19.04.2017 | Савол | 1134
Ассалому алайкум! Биз учун қадрли бўлган Одинахон опа ва муслимаат.уз сайтининг аъзолари! Мен авваломбор сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки сизларнинг самарали ишларингиз туфайли бугун мен кўнглим истаган хазинани эгасиман десам адашмайман. Шайх Ҳазратлари(Аллох ўз раҳматига олсин) дан мерос бўлиб қолган ушбу сайтлар орқали жуда олисда бўлсамда илмдан баҳрамандман. Алҳамдулиллаҳ! Сизларни бундан кейинги ишларингизда Аллоҳим ҳамиша ўзи қўлласин! Одинахон опа Аллоҳ насиб қилса сиз билан юзма-юз суҳбатлашиш орзусидаман. Яратган эгам барчамизни жаннатда ҳам бирга қилсин ин шаа Аллоҳ! Кўрмасам ҳам мен учун яқин дўстим, опам, устозамсиз. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Омин я Робб! Аллоҳ сизга гўзал ажрлар берсин! Кўнглимизни тоғдек кўтардингиз. Ҳаққимизга дуода бўлинг! Ташаккур!.