Оила

02:44 / 18.12.2020 | Muhtasarxon | 912
Ассалому алайкум! Ёшим 35да, 3та фарзандим бор. 6 йил олдин хўжайиним билан бизнес бошладик. Пишириқ пиширардим. Секин-секин ишимиз ривожланди. Ҳозирда даромадимиз яхши, лекин хўжайиним мен ишга бормасам жаҳллари чиқади. Топилган пулда менинг ҳам ҳаққим борми? Сўраб олишим шартми? Пул сўрашим билан жаҳллари чиқиб уришадилар. Ҳурмат қилмайдилар. Фарзандларим, бегоналар олдида кўп уришадилар. Лекин ёмон одам деёлмайман. Оила билан бизнесни аралаштириб юбормаяптиларми? Шу ҳақида гаплашмоқчи бўлсам уришиб бердилар. Мен нима қилишим мумкин? Бизнесни деб ажрашиб кетишдан қўрқаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаққингизни талаб қилинг. Аслида сиз пул топишга ҳам, таъминот қилишга ҳам мажбур эмассиз. Модом сиз меҳнат қилибсиз, пулингизни олишингиз керак. Меҳнат қилмаган тақдирингизда ҳам таъминотга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!