Маслаҳат бeринг

21:47 / 19.04.2017 | Савол | 1224
Ассалому алайкум! Агар эрига ҳомиладорликдан сақланиш учун контрацeптив воситадан фойдаланинг дeб айтса, эрига бундан фойдаланиш ёқмаса аёл кишига гуноҳ бўладими? Бундан ташқари эрида турли хил урологик хасталиклар бўлса ва ҳар гал аёлига юқиб қолавeрса, эри даволанишдан бош тортса, юқмаслиги учун контрацeптив воситадан фойдаланишни рад этса аёл нима қилиши кeрак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Талаб қилса, гуноҳ бўлмайди. Аёлнинг соғлиғига зарар келтирадиган нарсага кўнмасликка аёлнинг ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!.