Ассалому алайкум! Бугун мен бир жойга бориш учун такси тўхтатдим ва нечпул беришимни сўрадим, у қимматроқ нарх айтди, шошаётганим учун, рози бўлақолдим. Сўнг йўлдан худди ўша жойга яна йўловчи олди. Манзилга келгач 2 та машина ўтадиган катта йўлнинг нариги бетида тўхтаб, тушилар деди. Биз бу айтган жойимиз эмаску, айтган манзилга ташлаб қўйинг деб қанча тушунтириб тортишсак, уёғига ўзилар ўтсанглар бўлади деб қаттиқ гапларни гапирди. Сўнг жаҳл билан бизни айтган жойимизга ташлаб, пулни олиб рози эмасман деб кетиб қолди. Ҳалиги мижоз ҳам яхшигина ҳақ берган эди. Ҳайрон қолдик. У тўхтаган манзилда тушмоқчи бўлганимизда, бошқача нархга гаплашган бўлар эдим. Шу ўринда рози эмасман дегани қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қабул эмас. Валлоҳу аълам!