Асранди ўғил

14:00 / 13.03.2017 | Савол | 1479
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа. Бир танишимнинг опаси бир қиз ва бир ўғил болани чақалоқлигида асраб олганди. Ҳозир улар мактаб ёшида. Унинг опаси асраб олинган ўғил боланинг ҳақиқий туққан онаси бўлмагани учун ўғлининг олдида ҳижобда юриши тўғри бўладими? Туққан онаси бўлмасаям, бу болани чақалоқлигидан катта қилганларку! Бола бу аёлни онаси деб билади. Илтимос маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу болани «Ўзимнинг болам», деб айтиши мумкин эмас, у ҳақиқатни билиши керак. Бола балоғатга етиши билан уни боқиб олган аёл унинг олдида ҳижобланиши керак. Чунки минг боққани билан, бола учун номаҳрамдир. Валлоҳу аълам