Қин шамчалари

09:25 / 20.04.2017 | Савол | 1978
Ассалому алайкум! Илтимос мeнга қин шамчалари, улардан фойдаланиш ва турлари ҳақида маълумот бeринг. Мeнга “повидон йодид” свечасини ёзиб бeришган, зарари йўқми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Буни ёзиб беришган мутаҳассислар билан маслаҳат қилганингиз маъқул эди, чунки улар қин ойнаси билан айнан сиздаги ўзгаришлар манзарасини кўрибгина шу ҳулосага келишган. Шамчаларга келсак,уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-антибактериал;
-замбуруғларга қарши;
-вирусга қарши;
-регенерацияловчи(яраларни битирувчи);
-оғриқ қолдирувчи;
-қинни торайтирувчи ва ҳ.к.
Повидон йод препаратингизнинг қутиси ичида дори воситасининг йўриқномаси мавжуд, диққат билан ўқисангиз барча зарарли ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқ-тиниқ ёзилган бўлади.Саволлар савияси ўсиб боришида иштирокларингиз учун алоҳида ташаккурларим. Валлоҳу аълам!.