Кардиолог маслаҳати

09:54 / 20.04.2017 | Савол | 1557
Ассалому алайкум! Исмим Жамшид, ёшим ўн тўққизда. Охирги бир ҳафта ичида юрагимда санчиш кузатиляпти, олдин ҳам бор эди, айтишларича бу балоғат даври сабабли экан. Ҳозир бўлса юрагимда билинар билинмас оғриқ бор. Олдиндан тахeкордия бор эди. Фикримча, иммунитeтим паст бўлганлиги учун юрагимни шамоллатиб қўйганман, тeз тeрлайман, кучсизман
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда бўй ўсиши асносида юрак ривожланиши мутаносиб кечади. Баъзан кескин вазн ортиши ва бўй ўсишидан юрак мушаги ўсиши бироз ортда қолади, аммо бу ҳолат ҳавфли эмас. Оғриқнинг эса давомли бўлиши меёрий ҳолат эмас. Сизга ВЭМ (Велоэргометрия) синамаси ўтказиб, яширин ўзгаришлар мавжуд бўлса аниқлаш керак бўлади. Синама натижасига кўра мақсадли даво курси ўтказиш даркор. Валлоҳу аълам!.