Кўзда сариқлик бўлса

10:07 / 20.04.2017 | Савол | 1479
Ассалому алайкум! Хурматли шифокор, ёшим йигирма тўққизда, кўзимни оқ қисми сарғайиб бормоқда. Жигаримда гeматома бор дийишган эди. Шундан бўлиши мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Гемангиома одатда бундай ҳолатни юзага келтирмайди. Шикоятингиздан ўт қопида сафро димланиши мавжудга ўхшайди. Аввало инфекцион яъни вирусли гепатит бор –йўқлигини қон топшириб аниқлатинг. Шу билан бирга АлТ, АсТ, Билирубин миқдорини текширинг. Натижага мувофиқ лозим даво чораси ўтказилса, ин шаа Аллоҳ кўзингиздага склера сарғайишидан фориғ бўласиз. Валлоҳу аълам!.