Ассалому алайкум! 7ойлик ҳомиладорман. Оёғимда варикоз томирларим жуда чиққан.( варикозларим бор) Доктир туғруққача варикоз учун мўлжалланган колготка кийишим кераклигини айтган. Махсус шунақа колготка олиб кийвомман. Матоси қаттиқ кийиб ечиш жуда қийин ( Германия. Меди фирмаси). Эрталабдан кечгача кийишим шарт. Олган жойимда сотувчи специалист “Таҳорат қилиб кийиб кейин устидан масҳ тортсангиз бўлади. Бу худди протезга ўхшаш нарса. Сиз буни фақат кечқурун ечолайсиз” деб айтганди. 2-3ойдан бери шунақа қилиб юргандим. Кеча маҳси пайпоқ олдим. Энди уни қанақа кийиши билмаяпман. Таҳоратим борлигида калготкани устидан кийсам. Керак пайти пайпоқни ечиш кейин яна таҳорат қилиб (калготкани устидан масҳ тортган ҳолда) кийиб олсам бўладими(мисол учун кўчага чиқиш учун ечиш керак бўлиб қолса, чунки оёқ кийимларим пайпоқ маҳси билан сиғмаяпти) 2) Агар колготка билан олган таҳоратларим ўтмаган бўлса, ўқиган намозларим ҳукми қанақа? Бошқатдан қазосини ўқишим керакми? 3) Намоз ўқиганимда сажда пайти оёғими букишга қийналаман. Томирим янаям синилари. Шунга қиём, рукуларини тўлиқ адо этиб. Саждани стулга ўтирган ҳолда бошимни ҳавода сажда қилсам бўладими? Туғруққача.
– Ва алайкум ассалом! Махси киядиган бўлсангиз, аввало таҳорат оласиз, таҳоратли ҳолатда калготкани, устидан махсини киясиз. Бетаҳорат кийилмайди. Таҳоратингиз синганидан кейин махсини ечсангиз, фақатгина оёқни ювиб кийиш керак бўлади. Қийналмаслик учун махси устидан кийиладиган юмшоқ катта размерда оёқ кийим кийинг. Калготкада махси шартлари мужассам бўлмаса, унга масҳ тортиш жоиз эмас, масҳ тортиб ўқиган намозларингизни қайта ўқийсиз. Бу ҳолатда стулга ўтириб ўқиш жоиз, сажда ҳавода муаллақ қолади. Аллоҳ шифо берсин. Икки жонни саломат қилсин! Валлоҳу аълам!