Ассалому алайкум! Исмим Музаффар, менда холецистит касаллиги бор, шу билан бирга шифокорларнинг гапига қараганда жигаримни ёғ босган. Эрталаблари оғзим тахир бўлади. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Жигарнинг ёғ босиши-гепатоз дейилиб, бунда фибросканирлаш усулида жигарнинг қанчалик даражада қаттиқлашгани(қотиши)ни аниқлаш шарт. Акс ҳолда бора-бора жараён жигар тўқимасида бириктирувчи тўқима ўсиб кетиши ва циррозгача олиб бориши мумкин. Республика Вирусология ИТИга мурожаат этганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.