Ҳомиладорлик

10:14 / 20.04.2017 | Савол | 1693
Ассалому алайкум! Мен ҳомиладор бўлмокчиман, лекин хар ойнинг ўн тўққизинчи кунида ҳайзим келади. Ўтган ой ўн олтинчи кунда бўлганди. 2-3 кундан бери қорним, бошим оғриб яна оз-оздан қон келяпти. Иштаҳам йўқ, кундан кунга ҳеч нарса ёқмай, дангаса бўлиб қоляпман. Хўжайним фарзандли бўлмаётганимизга сиқиляптилар, мен ҳам кўп ўйлайман. Маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу масала билан беҳижолат Акушерлик ва гинекология ИТИ га мурожаат этишингиз ўринли бўлади. Мутахассислар тўлиқ ҳолатингизни ўрганиб чиқиб, ин шаа Аллоҳ, албатта ёрдам берадилар. Валлоҳу аълам!.