«Недифференцированный артрит» ҳақида
10:21 / 20.04.2017 |
Савол |
1500
Ассалому алайкум! Ёшим ўттиз иккида. Икки нафар кичик ёшдаги фарзандларим бор. Яқинда мутахассис шифокор менда «недифференцированный артрит»нинг бошланиш даврини белгилади ва даволаниш йўриқномасини ёзиб берди. Молиявий вазият сабаб даволанишни ташхис қўйилганидан сўнг 1 ойлар ўтиб, яқинда бошладим. Саволларим:
Даволанишни кечикиброқ бошлаганим касалликнинг янада ривожланиб, чуқурлашиб улгуришига сабаб бўладими? (Хавотирдаман.)
Даволаниш ва ундан кейинги тикланиш даврида ишга бормаслигим (ўқитувчиман) даволаниш самарасини оширадимии? Ишим хафтада 3 кун, умумий 4 соат. Лекин ишхонага бориб келиш йўли ва болаларни боғчадан кўтариб уйга олиб келишимга 20 дақиқалар кетади. Қиш совуғида кечки пайт пиёда юришимга тўғри келяпти. Ундан ташқари уй-рўзғорга ҳам масъулман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Артрит — бўғим яллиғланишидир.Сиздаги бу ҳолатда ноаниқ сабабли артритни даволашнинг ўзи тўлик бўлмайди.Чунки касалликни келтириб чиқарувчи қўзғатувчини аниқлаш ва айнан унга қарши даво ўтказиш лозим. Албатта ишдан айро даво самараси юқори бўлади. Имкон топиб, ТМА(Тошкент Тиббиёт Академияси) Терапевтик клиникасининг Ревматология бўйича ихтисослашган консультатив бўлими (СКАЛ 10-корпус) га учрашинг. Заҳда қолиш сизга мутлақо мумкин эмас! Валлоҳу аълам!.