Ассалому алайкум! Авваллари намозни овоз чиқариб ўқир эдик. Намоз ўқиётганимизда шовқин қилсалар, овозимизни баландлатиб, ҳалақит қилаётганларини билдирар эдик. Кейинчалик, аёллар намозни баланд овозда ўқиши жоиз эмаслигини билиб олдик. Аввалги намозлар бузилганми? Қазосини ўқишимиз лозимми?
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Валлоҳу аълам!