Ассалому алайкум! Эр хотин жинсий алоқадан сунг ғусл қилмай ухлаб қолибмиз, уйғонсак бомдод намози қазо бўлишига озгина қолибди, ғусл қилсак албатта қазо бўлар эди. Шундай вақтларда ғуслни ният қилиб таяммум билан бомдодни адо этсак бўладими (албатта бомдоддан кейин ғусл қилиш шарти билан)?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Вақт чиқиб кетса ҳам, қазосини ўқишга тўғри келса ҳам ғусл қилиш шарт. Валлоҳу аълам!