Ассалому алайкум! Опам 4-5 ойдан кейин ўғил фарзандли бўладилар иншааллоҳ. Поччам эса болани акасига бераман, деб лафз қилиб қўйган экан. Опам эса фарзандини бергиси келмаяпти. Опамга кимдур лафз қилган бўлса бериши керак, Аллоҳ оламан, деса, бошқа йўл билан ҳам олиб қўяди, дебди. Ҳозир энди туғиладиган болани юрагида доғи бор экан. Опам энди қўрқиб қолдилар. Илтимос, маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бериши шарт эмас. Аслида ҳар бир бола ўз ота-онаси билан қолгани афзал. Валлоҳу аълам!