Эр-хотин ўртасидаги молиявий қарздорлик

20:50 / 01.01.2021 | Jamshit Babanov | 402
Ассалому алайкум! Биламизки оилани барча молиявий эҳтиёжлари эркакнинг зиммасида, агар у меҳнатга лаёқатли бўлса. Масала шундаки, бир акамизни оиласида аёли ҳам ҳалол қилинган ҳунар билан шуғулланади ва шу ҳунари ортидан яхши даромад қилади. Агарда эр шунақа бир вазиятга учраб пулга эхтиёжи бўлиб қолди ва аёлинг тижоратидан орттирилган ғазнасидан ишлатди ва аёлига "бу пулларни сендан қарзга олябман" деди.
Савол.
1. Ушбу холатда оилада аёлнинг эрдан алоҳида ғазна жамғаришига шариатда қандай қаралади?
2. Агарда эр бахтсиз ходиса туфайли ушбу қарзини узолмай қолса ҳукми нима бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! 1. Жоиз. 2. Бўйнида қолади. Аёли кечиб юборса, қутилади. Валлоҳу аълам!