Эҳсон

08:27 / 02.01.2021 | Abdurasul Mamatayv | 529
Ассалому алайкум! Мен шифохонада ҳамшира бўлиб ишлайман. Саволим шундаки, олгам маошимдан қанчадур миқдорини ҳожатмандларга эҳсон қилишни ният қилдим. Маошимдан фарзандларимни эҳтиёжларига ва турмуш ўртоғимга керакли буюмларини олиб ҳадя қилишим ҳам эҳсон деб аталадими ёки бирор қисмини бошқаларга беришим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ва болаларингизга берганингиз савоби улуғроқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳсонни ўзиникилардан бошлашга тарғиб қилганлар. Валлоҳу аълам!