Ассалому алайкум! Мeни ҳомилам йигирма беш ҳафталик. Яқинда шифокорга учрадим, эрта туғилиш эҳтимоли катта бўлгани сабабли касалхонада беш кун даволандим. Ҳозир уйдаман, оғриқ яна такрорланяпти. Масалаҳат бeринг уй шароитида қандай муолажаларни қилсам бўлади? (Яна касалхонага боролмайман.) Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг аввало оғир юк кўтарманг. Ич қотиши — қабзиятга йўл қўйманг. Кўпроқ ётиш, кучанмасликка интилиш лозим бўлади. Папаверин шамчаларини кечда тўғри ичакка қўйиш мумкин. Но шпа таблеткаларини кун давомида 5-6донагача 2-3 соат оралаб ичиш мумкин. Оғриқ йўқолмаса, албатта гинекологга учраш, лозим бўлса УЗИ текширувида ҳомила ҳолатини кўриш лозим бўлади. Валлоҳу аълам!.