Маслаҳат сўраш

11:04 / 20.04.2017 | Савол | 1518
Ассалому алайкум! Менда тез-тез кичик ҳожатга чиқиш ҳолати кузатилмоқда. Машинада юрсам ҳам шу холат юз беради. Таҳорат олиб намоз ўқий десам, сийдигим томганга ўхшайди, қандай даволансам бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг аввало пешоб умумий таҳлилини ўтказиш лозим. Пешоб йўллари инфекцияси (бактерурия) аниқланса — пешобни бактериологик экма учун топшириш ва дориларга аниқланган қўзғатувчининг сезгирлигини инобатга олиб даво курси олиш керак. Одатда бу масала билан уролог шифокор шуғулланади. Совуқ сувда ва жойда таҳорат олиш, заҳда қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг! Валлоҳу аълам!.