Ассалому алайкум! Аёл киши эри рози бўлиш бўмаслигига қарамасдан ўз ота-онасининг хизматида бўлиши жоизми? Масалан эр ишдан қайтганда уйда йўқ бўлиб ота-онасининг муамоларини ҳал қиламан деб юрса. Эр: “мен ишдан кайтганда уйда тур”, деса ота-онам қийналябти, ота-онам сиздан кўра менга азиз деса.
– Ва алайкум ассалом! Бир ҳафтада бир марта зиёратга рухсат бор. Шунингдек ота-она қаровга ўта муҳтож бўлиб бошқа одам топилмай қолганда ёки оғир бемор бўлганида. Ундан бошқа ҳолларда эрни рози қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!