Қанд касаллиги

11:14 / 20.04.2017 | Савол | 1510
Ассалому алайкум! Сизлардан илтимос зайтун ёғини нималарга ишлатса бўлиши ҳақида маълумот берсангиз. Зайтун ёғини жуда фойдали деб эшитган эдим, ундан таомлар тайёрласа ҳам бўладими? (Масалан қандай таомлар?) Мени хўжайнимда қанд касаллиги бор экан, маслаҳатингиз керак. Олдиндан катта раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Зайтунни ҳарид қилишда 100% табиий совуқ сиқиш усулида ишлаб чиқарилганини танланг. Шиша идишдагиси афзалроқ сақланиб, сифатларини узоқ сақлайди. Уни қовуриш учун ишлатмаганингиз маъқул. Афзали салатларга солиб ишлатиш ва наҳорга бир ош қошиқдан доимий истеъмол қилишдир. Қатиққа қўшиб ичиш ҳам мумкин. Таомларга эса деярли тайёр бўлишига яқин қолганда қўшганингиз маъқул. Котлет, тефтеллар, дўлмалар ичига солиш, сардак-соуслар таёрлашда ҳам кенг ишлатиш мумкин. Муҳими жуда баланд оловда жазиллатиб қовуриш учун ишлатманг! Шифо бўлсин, ёқимли иштаҳа. Валлоҳу аълам!.