Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 3 ой бўлди. Ёшим 19 да.Турмуш ўртоғим билан уришиб қолиб онамникига кетмоқчи бўлиб турганимда, СПИД касали борлигини айтди. Қолишга мажбур бўлдим. Ота-онам билишмайди. Нима қилишга хайронман. Маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг биринчи ӯринда ота-оналарга билдирилиб, албатта мутахассислар кӯригидан ӯтишингиз зарур. Эҳтимол турмуш ӯртоғингиз сизни олиб қолиш учун шундай дегандир, эҳтимол айтган гаплари ҳақиқатдир. Мутахассислар анализларингизни текшириб бӯлишгач, у ёғини ота-оналар билан маслаҳатлашган ҳолда бирор фикрга келинар! Валлоҳу аълам!.