Ассалому алайкум! Қурон ўқиш қонун қоидаларини биламан, алҳамдулиллаҳ. Бир отин аёлдан ўрганиб, ўқиб топширганман, баъзи сураларни ёдлаганман. Бир қория синглимиз билан танишиб Аллоҳ йўлида опа-сингил тутунганидик, суҳбат доирасида улар мени ўқишимни тинглаб, ҳарфларни маҳражини чиқара олмаслигим, жойида талаффуз этолмаслигим ҳақида айтиб ўтдилар. Мен иншааллоҳ ўрганаман барчасини, лекин ҳозирда бошлаб қўйган хатмим бор эди, уни якунлаб қўйсам гуноҳ бўлмайдими ва шу кунгача ўқиган хатмларим гуноҳ бўлмаганми?
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, истиғфор айтинг. Катта хатолар бўлса, аввал тўғрилаб олиб кейин ўқиш керак. Валлоҳу аълам!