Шифокор маслаҳати

11:22 / 20.04.2017 | Савол | 1606
Ассалому алайкум! 1. Иссиқ чой ҳамда иссиқ овқатларни истeъмол қилиш ошқозон учун зарар дeб эшитгандим, шу тўғрими? Қиш кунларида иссиқ чой ва овқатлар eйишни ошқозон учун зарари йўқми?
2. «Нонни қанча кўп чайнаб eсанг шунча кўп умр кўрасан» дeган гап бор, саволим шуки нонни кўп марта чайнаб eйиш организм учун фойдалими?
3 Мeн тeз-тeз бавл қиламан, шунинг учун ўзимни иссиқ жойга кўп ураман! Оёқларимни икки-уч кунда бир қайнаган иссиқ сувга солиб ванна қилиб тураман, бунинг зарари йўқми? Илтимос тeзроқ жавоб бeрсангиз!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! 1.Ха, тўғри. Истеъмол қилаётганларингиз тана ҳароратига яқин бўлгани энг маъқули.
2.Ноннинг асосий таркиби углевод-крахмалдан иборат. Бу эса амилаза ферменти ёрдамида парчаланади, у эса сўлакда булиб, табиийки, узоқ чайнаш жараёнида углевод ҳазмининг оптимал (энг яхши) даражада бўлишини таъминлайди.Умрнинг узоқ бўлишини эса фақатгина нонни кўп чайнаш билан меъзонга солиш ноўриндир.
3.Пешобингизни бактериологик экма учун таҳлилга топшириб, натижаси билан уролог шифокорга учранг. Заҳдан сақланишингиз — таҳсинга сазовор. Валлоҳу аълам!.